сентябр 10, 2020 14:35 Asia/Tashkent
  • Толибон гуруҳи Афғонистон ҳукумати билан музокараларни бошлаш учун баҳона изламоқда

Толибон гуруҳи Кобул ҳукумати томонидан яна 100 маҳбусни озод қилиниши шарти билан ҳукумат билан музокараларга рози бўлишини маълум этган.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Толибон сиёсий офиси наттоғи  Муҳаммад Наъим Вардак,  гуруҳнинг Афғонистон ҳукуматига тақдим этган рўйхатида ҳибсга олинган 100 киши ҳанузгача озод қилинмаган ва улар тўлиқ озод қилинмагунича тинчлик музокараларда қатнашмайдиганини айтди.

Айни пайтда Афғонистоннинг тинчлик ишларидаг вазирлик наттоғи  Ножия Анварий 6 нафардан бошқа толибонлар рўйхатидаги барчалари озод қилинган деб таъкидлади.

Ножия Анварий шунингдек қолган 6 нафар толибонларни Қатарга ўтказилиши кутилаётганини қўшимча қилди.

Афғонистон ҳукумати ва Толибон гуруҳи яқинда мамлакптда уруш ва можароларни тўхтатиш бўйича музокараларни бошлашга келишиб олишганди, аммо ҳозиргача унинг аниқ санаси белгилланмаган.

 

Ёрлиқ