Хитой: Америка халқаро тинчликни бузмоқда
Хитой ташқи ишлар вазири Москвада ўтказилган Шанхай иқтисодий ҳамкорлик саммитида, Американи халқаро тинчликни бузувчи энг катта мамлакат деб билди.
Синхуа ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Ван И пайшанба куни кечқурун Америка ўзининг бир ёқлама ёндошуви билан халқаро келишув ва шартномалардан бир неча марта чиқиб, халқаро мажбуриятларига риоя қилмаган,-деб айтди.
Хитой ташқи ишлар вазири Шанхай иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Американинг бирёқлама ёндошувлари билан кураш олиб бориши керак,-деб қўшимча қилди.
Ван И БМТ ташкилотининг турли аъзо мамлакатлари БМТ ташкилотига асосланган халқаро тизим ва глобал асосга эга халқаро тартибни сақлашга келишиб олдилар, аммо АҚШ ушбу келишувга қарши ҳаракат қилмоқда,-деб қўшимча қилди.
Шанхай иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти давлатлараро ташкилотдирким, кўптомонлама хавфсизлик, сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликлар учун ташкил этилган.
Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Покистон ва Ҳиндистон Шанхай иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг асосий аъзосидир. Эрон, Манголия, Афғонистон, ва Белорусия эса ушбу ташкилотда нозир мамлакатлар саналади.