АҚШ давлати Белоруссия расмийларига қарши санкциялар қўлламоқчи
(last modified Sat, 12 Sep 2020 08:29:53 GMT )
сентябр 12, 2020 13:29 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлати Белоруссия расмийларига қарши санкциялар қўлламоқчи

АҚШ давлат котиби ўринбосари яқин кунларда Белоруссия давлатт масъулларига қарши санкциялар қўллаши ҳақида хабар берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча АҚШ ТИВ раҳбари ўринбосари Стефан Биген  Вашингтонинг бошқа мамлакатлари ички ишларида аралашиши давомида, АҚШ санкцияларига учраган Белоруссия расмийларининг рўйхати яқин кунларда эълон этилади дея маълум қилди.

Биген ўз сўзларида Вашингтон ва Бреюссел Белоруссияга қарши санкцияларни қўллаш тўғрисида қарор қабул қилишда мустақил равишда амал қилишади деб изоҳлади.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича масъули Жозеп Борелл ҳам жума куни  Белоруссияда зўравонликларни авж олганидан афсусланиш билдириб,  Европа Иттифоқи Минск давлатининг юқори мартабали амалдорларига қарши санкциялар жорий қилишни кўриб чиқаётганини айтди.

Ҳозиргача кўплаб Ғарб давлатлари Белоруссия ички ишларида аралашиб,  Минск давлатини инсон ҳуқуқларини бузишда айблашга уринмоқда.

9-август куни бўлиб ўтган, Белоруссия президентлик сайловларининг олтинчи раундидан ва амалдаги президент  Лукашенконинг қайта сайловда ғалаба қозонганини эълон этилганидан сўнг, опозиция раҳбари Светлана Тихановская тарафдорлари  мамлакат кўчаларига чиқиб сайловлар натижаларига қарши кенг -қамровли норозилик намойишлар ўтказишмоқда.

 

Ёрлиқ