сентябр 14, 2020 13:30 Asia/Tashkent
  • Россия 6 мамлакатни стратегик машғулотларда қатнашишга таклиф қилмоқда

Россия Мудофаа вазирлиги 6 та мамлакатни Кавказ-2020" стратегик ҳарбий машқларда қатнашишга таклиф қилди.

Интерфакс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия Мудофаа вазирлиги, машғулотларда  иштирок этишлари учун Арманистон, Белоруссия, Хитой, Мянма, Покистон ва Эрон мамлакатларига таклиф юборилганини маълум қилди.

Кавказ-2020 стртеигк ҳарбий машғулотлари 21-26 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Машғулотларда яна 6 -та давлат, шу жумладан Озарбойжон республикаси, Қозоғистон ва Тожикистон вакиллари кузатувчилар сифатида қатнашадилар.

Россия қўмондонлиги остида ўтказиладиган ҳарбий машғулотларда 80 мингга яқин киши иштирок этади.

Ҳарбий хизматда тоза энергиядан қандай фойдаланиш машқларининг  мақсаддларидан биридир.

Машуғотлар давоимда, Россиянинг жанубий-ғарбий қисмида ҳарбий хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ масалалар баҳоланади.

 

Ёрлиқ