Европа Иттифоқи Белоруссияга қарши санкция қўллашда муваффақиятсизликка учрамоқда
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари душанба куни бу Иттифоқнинг Белоруссияга қарши санкция қўллашда муваффақиятсизликка учраганини таъкидлади.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули Josep Borrell бу Иттифоқ ТИВ раҳбари йиғилишида , иттифоқ аъзоларини Белоруссияга қарши санкцияларни қўллаш бўйича келишувга эриша олмаганини таъкидлади.
Боррел шунингдек, Белоруссияга қарши санкцияларни жорий этиш келаси пайшанба куни бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи саммити пайтида муҳокама қилинади деб қўшимча қилди.
Европа Иттифоқининг ташқи сиёсати бўйича раҳбари Европа Иттифоқи Белоруссияда яқинида бўлиб ўтган президентлик сайловлари натижаларини тан олмаслигини айтиб янги савйловлар ўтказишга чақирди.
Европа Иттифоқи ҳам Белоруссия оппозициясини қўллаб -қувватламоқда.
9-август куни бўлиб ўтган, Белоруссия президентлик сайловларининг олтинчи раундидан ва амалдаги президент Лукашенконинг қайта сайловда ғалаба қозонганини эълон этилганидан сўнг, опозиция раҳбари Светлана Тихановская тарафдорлари мамлакат кўчаларига чиқиб сайловлар натижаларига қарши кенг -қамровли норозилик намойишлар ўтказишмоқда.