Ашраф Ғани: Афғонистон ҳукумати Толибон билан тинчлик музокараларда содиқ
Афғонистон президенти Кобул ҳукуматининг Толибон билан музокараларда ўз мажбуриятларига содиқ эканлигини таъкидлади.
ИРНА хабарига кўра, Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани БМТ Бош Ассамблеясининг 75-чи сессиясида, виртуал нутқида, Афғонистон ҳукуматининг Толиблар билан тинчлик музокараларни тўғридан-тўғри олиб боришга содиқлигини айтиб, минтақада барқарор тинчликка эришиш учун терроризмнинг асосий илдизини йўқ қилиш кераклигини қўшимча қилди.
Ашраф Ғани шунингдек, Афғонистон халқини глобал террорчилик гуруҳлардан азият чекаётгани ва Кобул давлатининг тинчлик музокаралар йўлидаги саъй -ҳаракатларининг махсус ролига тўхталиб, зўравонлик ва урушларни зудлик билан тўхтатиш Афғонистон тараққиёти ва ривожланишига катта таъсир ўтказганини маълум қилди.
Кобул ҳукумати ва Толибон ўртасида тинчлик музокаралари 12 сентябрь Қатар пойтахти Доха шаҳрида бошланган, аммо томонлар ҳали тинчлик, урушни тугатиш бўйича аниқ бир тўхтамга келишгани йўқ.