Афғонистон ҳарбийлари билан тўқнашувда Толибон гуруҳининг 65 аъзоси ўлдирилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i54890-Афғонистон_ҳарбийлари_билан_тўқнашувда_Толибон_гуруҳининг_65_аъзоси_ўлдирилди
Афғонистон давлат армияси ва Толибон гутуҳи ўртасида юз берган тўқнашувда бу гуруҳнинг 65 аъзоси йўқ қилинди.
(last modified 2020-09-25T13:17:31+00:00 )
сентябр 25, 2020 18:17 Asia/Tashkent
  • Афғонистон ҳарбийлари билан тўқнашувда Толибон гуруҳининг 65  аъзоси ўлдирилди

Афғонистон давлат армияси ва Толибон гутуҳи ўртасида юз берган тўқнашувда бу гуруҳнинг 65 аъзоси йўқ қилинди.

Афғонистон ОАВ-ига таяниб Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, Толибон жангарилари Афғонистон шарқидаги Пактико вилоятининг Возихво туманига ҳужум қилишди.

Ҳужумдан сўнг Афғонистон армияси кучлари Толибон жангарилари билан тўқнашдилар ва натижада яна 35 толиб ҳам яраланди.

Тўқнашувларда 3 нафар афғон аскари ҳалок бўлиб 6 нафари яраланди.

Толибон жангарилари ҳужум ва тўқнашувлари шу ҳолдадирки, Афғонистонда уруш ва можарони тўхтатиш учун ҳукумат ва бу гуруҳ ўртасидаги  тинчлик музокаралари  12 сентябрь куни Дохада бошланиб илгаргидек давом этмоқда.