Арманистонда уруш ҳолати эълон этилгач, кўнгилли кучлар сафарбар этила бошланди
Озарбойжон республикаси ва Арманистон ҳарбийлри ўртасидаги жанговар тўқнашувлар бошлангани ортидан Арманистон Бош вазири мамлакатда уруш ҳолати ўрнатилганлиги ва кўнгилли кучлар учун миллий сафарбарлик бошланганини эълон қилди.
Қафқоз ҳақиқатлари сайтининг хабар қилишича, Арманистон Бош вазири Николь Пашинян бугун якшанба куни эрталаб Озарбойжон республкаси армияси билан тўқнашувларда 5 нафар арман аскарларининг ҳалок бўлиши ортидан Арманистонда уруш ҳолати эълон қилингани ва фронтга кўнгилли кучларни сафарбар этилишини хабар қилди.
Аввалроқ Арманистон Бош вазири Озарбойжон республикасини ўзини тийилиши ва бу борада муросага келишга чақирганди.
Озарбойжон республикси ва Арманистон ўртасида Тоғли Қорабоғ минтақаси бўйича зиддиятлар 1988 йилда бошланиб, 1991 йилда ҳарбий можарога айланди ва бу даврда баъзи хорижий давлатларнинг аралашуви кескинликларни янада ошишига сабаб бўлди.
Туркия ТИВ-и ўз баёнотида Озарбойжон республикаси ва Арманистон ўртасидаги зиддиятларда Анқаранинг Баку давлатини ҳар томонлама қўллаб -қувватлашини такрорлади.