Озарбойжон республикаси ва Арманистон чегараларидан тўқнашувлар давом этмоқда
Тоғли Қорабоғ баҳсли минтақасида Озарбойжон республикаси ва Арманистон ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, икки томон 6 қишлоқ ва Оқдара ва Морудоғ туманлари йўналишидаги айрим теппаликларга эга қилиш устидан тўқнашувларни бошлашди.
Озарбойжон республикаси мудофаа вазирлиги эса, ушбу 6 қишлоқни эгаллаб олганини даъво қилган.
Арманистон Мудофаа вазирлиги шунингдек Озарбойжон республикасининг 3 -та танкасини йўқ қилинганини эълон этди. Арманистонлик расмийсининг сўзларига кўра, томонлар ўртасидаги қуролли тўқнашувлар оқибатида Озарбойжон республкасининг 2 вертолёти, 14 учувчисиз учоқлари шунингдек зирҳли машиналари ҳам нобуд этган.
Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги ҳозиргача бу борада изоҳ бермаган.
Эсатиб ўтамиз кеча эрталаб Тоғли Қорабоғ минатқасида Арманистон ва Озарбойжон республикаси қўшинилари ўртасида тўқнашувлар бошланди ва ҳозиргача тўқнашувлар натижасида ўнлаб инсонлар ҳалок бўлгани айтилади.
Озарбойжон республикси ва Арманистон ўртасида Тоғли Қорабоғ минтақаси бўйича зиддиятлар 1988 йилда бошланиб, 1991 йилда ҳарбий можарога айланди ва бу даврда баъзи хорижий давлатларнинг аралашуви кескинликларни янада ошишига сабаб бўлди.