Форс тили Афғонистонда миллий тили сифатида эълон қиинди
(last modified Sat, 03 Oct 2020 09:26:25 GMT )
октябр 03, 2020 14:26 Asia/Tashkent
  • Форс тили Афғонистонда миллий тили сифатида эълон қиинди

Афғонистон ҳукумати форс тилини чет тиллари рўйхатидан чиқариб уни мамлакат миллий тилларидан бири деб эълон қилди.

Афғонистоннинг Бохтар ахборот агентлигининг хабар қилишича,  кеча Афғонистоннинг статистик ва маълумотлар миллий доираси раиси Аҳмад Жовид Расулий ўз сўзларида бир қатор бошқа тиллар қатори Афғонистоннинг чет тиллари рўйхатига киритилган форс тили ушбу мамлакатнинг форс тилида сўзлашадиган фуқароларнинг норозилиги туфайли чет тиллари рўйхатидан чиқарилди ва мамлакат миллий тилларига қўшилди дея айтди.

Расулий ўз сўзларида шу пайтгача форс ва тожик тиллари чет эл тиллари сифатида шунингдек ички тиллар сифатида урду, панжаби, араб, синд, муғул, қозоқ ва бошқа баъзи тиллар электрон идентификацияси карталари кўринишида бўлган, бу баъзи фуқаролар шу жумладан форс тилида сўзланувчиларнинг қаттиқ эътирозларига сабаб бўлган деб қўшимча қилди.

Шу ҳолда  Афғонистон тилшуносларидан бир гуруҳи жумладан Жовид Фарҳод,  форс ва тожик тилларини хорижий тиллар сифатида билиш ва урду , синх, мултаний ва бошқа тилларни ички тиллар сифатида ҳисоблаш лингвистик мантиққа зиддир, чунки бу тиллар ўзлиги ҳамда бой тарихий ва маданий ўзига хослик ва фонга эга. Бу Афғонистон, Эрон ва Тожикистоннинг маданияти  ва цивилизацияси ва тарихий билан чамбарчасб боғлиқ деб эълон қилди.