Илҳом Алиев: Тоғли Қорабоғнинг айрим ҳудудлари озод қилинди
(last modified Tue, 06 Oct 2020 07:04:47 GMT )
октябр 06, 2020 12:04 Asia/Tashkent
  • Илҳом Алиев: Тоғли Қорабоғнинг айрим ҳудудлари озод қилинди

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Жаброил шаҳридаги бир нечта турар жойлар ва стратегик баландилклар озод қилинди деб даъво қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, " Озарбойжон республикаси армияси Жаброил шаҳридаги Шайх Али Аноли, Сарижори, Мазра ва айрим стратегик баландликларни озод қилди, деб ёзди Алиев Твиттер саҳифасида.

Озарбойжон президенти шунингдек, Озарбойжон армиясининг Тоғли Қорабоғдаги мувафаққиятли ҳарбий амалиёти давом этмоқда деб қўшимча қилган.

Жаброил минтақаси Озарбойжон республикаси Боку шаҳрининг 336 километр жануби ғарбида, Тоғли Қорабоғ вилятининг жанубида ҳамда Эрон ислом республикаси билан чегарада жойлашган шаҳрдир.

Озарбойжлн республикаси ва Арманистон ўртасидаги тўқнашувлар 27 сентябрь куни бошланди.

Тоғли Қорабоғ баҳсли ҳудуди шунингдек, 2014 йил ёз фаслида, 2016 йил апрелида ва ўтган йилнинг июлида икки томонлама кучлар ўртасидаги тўқнашувлар саҳнаси бўлганди.

 

Ёрлиқ