Лавров: Россия Ғарбнинг янги санкцияларини жавобсиз қолдирмайди
(last modified Tue, 06 Oct 2020 08:20:57 GMT )
октябр 06, 2020 13:20 Asia/Tashkent
  • Лавров: Россия Ғарбнинг янги санкцияларини  жавобсиз қолдирмайди

Россия ташқи ишлар вазири ўз сўзларида Европа Иттифоқи Россия маҳсулотларининг бу Иттифоққа аъзо мамлакталари бозоларига киришига янги чекловлар жорий қилганига тўхталиб, Европанинг бу ҳаракати жавобсиз қолмайди дея айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ўтказилган йиғилишда Москва давлати Россия маҳсулотларини Европа Иттифоқи бозорига киришига янги эҳтимолий чекловларни эътиборсиз қолдирмайди дея изоҳлади.

Олдинроқ Алексей Навальний янги ва ҳужжатсиз иддаоларида Россия президенти Владимир Путинни унинг заҳарланиш ортидан турганини даъво қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Москва давлат мухоилфати раҳбари  Алексей Навалний 20 август куни  Томскдан Москвага учаётган пайтида касал бўлиб қолди ва Халқаро босимлар остида  Германиядаги касалхоналардан бирида ётқизилганди.

Навальнийнинг заҳарланиши ва Германия касалхонасида ётқизилгани энди Ғарбнинг Россияга қарши босимларининг баҳонасига айланган.

Аммо Москва давлати Европанинг Навальнийни заҳарланишида Россиянинг роли тўғрисидаги даъволарини асоссиз эканлигини таъкидлаб келмоқда.

Ғарб давлатлари ва Москва ўртасидаги муносабатлар 2014 йилдан бери  НАТО, айниқса АҚШнинг Россиянинг Шарқий Европа билан чегараси яқинидаги ҳаракатлари ва Украина бўҳрони, Болтиқ денгизи ва Суриядаги вазияти ортидан янада кескинлашиб бормоқда.

 

Ёрлиқ