Кавказ можароси жараёнида Ҳаким Низомий Ганжавийнинг туғилган шаҳри бомбардимон этилди
Кеча Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги зиддият натижасида Ганжа шаҳри ракета ҳужумига учради. Афсуски Кавказ минтақасида келиб чиққан урушда форс адабиётининг 5 та устунларидан бири бўлган Хамса китоби муаллифи Ҳаким Низомий Ганжавий туғилиб ўсган шаҳри бомбардимон этилди.
Низомий Ганжавий- Ҳаким сифатида номланади ва дарҳақиқат у бу номга сазовордир. Низомий Ганжавий нафақат бошқача услуб ва равишга эга бўлган балки унинг услубининг форс шеъриятига таъсири ҳам ундан кейинги шоирларда яққол сезилиб турадиган бўлиб, у форс шеъриятининг қодир ва етук ривожлантирувчиларидан эди.
Низомий Ганжавий Қуръонни ёд олган. Фиқҳ, тарих, география, фалсафа, мантиқ ва адабдан таълим олиб, уларнинг ҳар бирида устод даражасига етишган. Табиий фанлар, хусусан, табобат ва илми нужум (астрономия)ни ҳам яхши билган. Замонавий илмлардан ташқари, юнон фалсафаси ва адабиёти, эроний халқларнинг исломдан олдинги сўз санъати, халифалик даври илмий-адабий асарлари, яҳудий ва насроний халқлари тарихи, Кавказ халқларининг ўтмишидан етарли маълумотга эга бўлган. У етук математик сифатида ҳам эътироф этилган.
Эроннинг яна бир буюк шоири Хоқоний Шервоний ҳам айни ушбу ҳудудда туғилиб ўсган. Унинг шеърияти ҳамда яшил ва аниқ ғоя ва тафаккурга эга бўлган бошқа шоирлар ва мутафаккирларнинг андишалари ҳали ҳам ирқи, миллати ва тилидан қатъий назар, барча одамлар томонидан севимли ва маъноли шеърлар сифатида қабул қилинади.
Афуски ўнлаб йиллар давоимдаги уруш ва тўқнашувлар Кавказ айниқса Арманистон ва Озарбойжон республикаси шунингдек Ғарбий Осиё минтақасининг қолоқликига сабаб бўлмоқда. Зўравон қудратлар сиёсатчилари ва раҳбарларини тарафкашлиги ва қурол сотишлари этник адоватларга сабаб бўлмоқда.
Шунингдек сўнгги пайтларда инсонпарварлик ва бирга яшаш ғоялари ўрнида шовинистик ва этносентрик фарқларни тарғиб қилувчи гуруҳлар ва ва партиялар пайдо бўлишига гувоҳ бўлмоқдамиз.