Вашингтон давлати яна бир бор Эрон, Россия ва Хитойни айблади
Вашингтон давлати ҳеч қандай далил келтирмасдан Эрон ислом республикаси, Россия ва Хитойни бўлажак АҚШ президентлик сайловларига аралашишга уринишда айблади.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги сешанба куни берган ҳисоботида, Эрон ислом республикаси, Россия ва Хитой 2020 йилда АҚШда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига халақит етказишда интилаётганини иддао қилди.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ҳукумати Эрон, Россия ва Хитойни АҚШ сайловларига аралашишда айблаганди.
Аммо Эрон, Россия ва Хитой давлатлари ушбу даъволарни бир неча марта рад этишган.
Аксарият экспертларнинг фикрича, Вашингтон ҳукумати Эрон, Хитой ва Россия давлатлари айблаши билан, АҚШ халқи ва фуқароларнинг бўлажак президентлик сайловларида амалдаги президенти Трампга овоз беришга жалб қилишни назарга тутган.
АҚШ ўтказилган ижтимоий сўровлар эса Трампни келаси сайловарда мувафақиятсизликка учрайдиганидан далодат бермоқда.