Россия гипертовушли ракетасини мувафаққиятли синовдан ўтказди
(last modified Wed, 07 Oct 2020 10:06:51 GMT )
октябр 07, 2020 15:06 Asia/Tashkent
  • Россия гипертовушли ракетасини мувафаққиятли синовдан ўтказди

Россия президенти таваллудининг 68 йиллиги муносабатида "Циркон" номли гипертовушли қанотли ракетасини мувафаққият билан синовдан ўтказди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Россия армияси қўшма штаби раиси Шимолий Муз океанидаги Баренц денгизида Циркон гипертовушли ракетасини синовдан ўтказилганини тасдиқлади.

Россия армияси қўшма штаби раиси Валерий Герасимов ўз сўзларида, гипертовушли бу ракетани " Адмирал Горшков" номидаги ҳарибй кемадан учирилганини маълум қилди.

Бундан олдин Россия президенти Владимир Путин  Ғарб давлатларининг Арктикадаги ҳатти-ҳаракатларини ошиши сбаб Москва давлати минтақадаги ҳарбий иштирокини кучайтигиш қарорига келган дея эълон қилганди.

Гипертовушли бу ракета  товушдан 5-10 баравар  тезроқ ҳараакт қилиши айтилади.

 

Ёрлиқ