сентябр 28, 2016 13:01 Asia/Tashkent

АҚШнинг президентлик сайловларида бу мамлакатнинг республикачи партияси томонидан илгари сурилган номзод Дональд Трамп ва бу мамлакатнинг демократик партияси номзоди Хиллари Клинтон ўртасида илк маротаба сайлов олди баҳс мунозаралари ўтказилди. Бу баҳс мунозаралар 26 сентябрь душанба куни Ню- йорк шаҳриниг Гофстрай университетида бўлиб ўтди.

90 дақиқа давом этган ушбу баҳсларда АҚШнинг келгучи масалалари, солиқ, фаровонлик, иш жой яратиш, ташқи сиёсати ва хавфсизлиги каби мавзулар  борасида ттомонлар мунозара қилиб ўз фикрини билдирдилар.

Мазкур мунозара ва  баҳсларнинг биринчи қисматида  ҳар икки номзод,  ўзининг иқтисодий хатти- ҳаракатлари ва қарашларини баён этиб, айни ҳолда бир -бирларининг иқтисодий ва молиявий нуқтаи назарларини қаттиқ танқид остида олдилар.

 Хиллари Клинтоннинг иқтисодий программаларининг асосини  бой шахслар қатлами  учун солиқларни кўпайтириш, инфратузилмавий ишлар, технология , кикич ишлар ва касб ҳунар,  соф энергетика, соҳасида  сармоя киритишни ошириш ҳамда аёллар ва эркаклар ойлигини баравар қилишга қаратилаган.

Ҳолбуки  унинг аксича Дональд Трамп  бой ва капиталистлар учун солиқни камайтиришни назарга тутган. Унинг асосий мақсади АҚШ ташқарисга пул- маблағлар ўтказмалари ва бошқа мамлакатларга сармоя киритиш ўрнида   капиталистлар ва сармояси кўп бўлган шахсларни  АҚШ ичкарасига йўналтиришга ташвиқ этиш ҳамда АҚШда иш жойларни кўпайтириш ва сақлашдан иборатдир.

Бунга илова  у  бошқа мамлакатлар билан тижорат ва савдо сотиқга оид келишувлар борасида музокараларни қайта ўтказилишини истайди.

 Дарвоқи Хиллари Клинтон  АҚШнинг ҳозирги президенти Барак Абаманинг иқтисодий сиёсатларини ижро этишни давом эттиришни мақсад қилган. Аммо Трамп сайлоларда ғалаба қозониб ҳукумат устига келганида  АҚШнинг демократик партиясининг иқтисодий сиёсатлари аксича амал қилиши  ва позиция тутиши аниқ . Бу равиши  АҚШ давлатини  ўзидан кейин бутун жаҳонда энг йирик иқтисодга эга мамлакат яъни Хитой қаршисида позиция тутиши  маъносида бўлиши мумкин.

Мазкур мунозара ва баҳслардаги бошқа муҳим мавзу  АҚШнинг ташқи сиёсати ва хавфсизлик сиёсатларига қаратилганди. Бу масалалар Эрон билан ядровий келишув, терроризм хусусан ИШИДга қарши кураш олиб бориш ҳамда АҚШ давлатини НАТО билан келажакдаги ҳамкорликлари ва алоқларидан иборат эди.

Бу қисматда ҳам  Клинтон ва Трампнинг позициялари ва нуқтаи назарлари буткул бир биридан фарқ қилиши яққол кўзга ташланди.

Эрон билан ядровий келишув борасида  Хиллари Клинтон ушбу келишувни қўллаб қувватлади ва ўз розилигини билдирди. Ҳол буки Дональд Трамп  Эрон билан ядровий келишувни имзолангани бу мамлакатнинг иқтсодий бир қудратга айланишига сабаб бўлади деган ақидага эга бўлганини эълон қилди. У Хиларри Клинтон эса  АҚШ давлати  ҳатто бир ўқ отмасдан ва фақат Эронга нисбаттан  санкция ва босимлар жорий қилиши орқали  Эронни музокара столига қайтишга мажбурлашга муваффақ бўлди деб иддао қилди. Бу эса шу ҳолдадирки,  Хиллари Клинтон қарашларининг аксича,  Эрон ислом жумҳурияти бир неча марта,  ядровий масалаларни фақат тинчлик йўли билан ҳал этишни таъкидлаб Ғарб давлатлари босимлари ва санкциялари сабаб музокара столига қайтмаганини эълон қилган. Тероризмга хусусан ИШИД террористик гуруҳига қарши кураш олиб бориш масаласида ҳам АҚШ президентлик сайловлари номзодларидан ҳар иккитаси ҳам бир бирига зид нуқтаи назарларини изҳор этдилар.

Дональд Трамп АҚШда демократия партия олиб борган сиёсталарини ИШИД каби террорчилик гуруҳини ташкил топишига сабаб бўлганлигини таъкидлади.

Хиллари Клинтон эса ИШИДга нисбатан Трампнинг турли хил қарашлари ва аниқ сиёсатига эга бўлмаганини қаттиқ танқид қилиб,  Трамп такрор -такрор ИШИДга қарши кураш олиб бориш учун ўзининг хуфёна хатти ҳаракатлари борасида сўз очмоқда ҳол буки, у бу заминада ҳеч қандай программага эга эмас деб қўшимча қилди.

Айн ҳолда Дональд Трамп ҳам  Жорж даблю Буш ва Барак Абама  давлатларини терроризмга қарши хатти ҳаракатлари ва сиёсатлари шунингдек ўз таъбири билан нотўғри дастурларини танқид этаркан, АҚШ халқаро миқёсида жандармерия ё дунё полицияси ролини ўйнашиши мумкин эмас деб изоҳлади.

Бу мунозарада Трамп баён этган бошқа масала ҳам АҚШ ва НАТО ўртасидаги алоқалари ва бу заминда Вашингтон давлатини бу масалани қайта кўриб чиқишини таъкидлагани эди.

Унинг айтишича, АҚШ давлатини НАТО ташкилоти харажатларидан 70 фойизини бир ўзи тўламоқда  ва НАТОга аъзо бошқа мамлакатлар ҳам ўз харажатларини ўзлари таъминлашишлари керак. Хиллари Клинтонни албатта айрим ўзгартиришлар билан АҚШнинг ҳозирги давлатининг ташқи сиёсатларини давом эттириш қарорига келганига шак шубҳа йўқ.  Аммо агар Трамп АҚШ президенти симматига эриша олса,  ушбу икки тармоқда ўзгартиришларни вужудга келтириш пайида бўлиши ва ўз қарашлари ва нуқтаи назари асосида  айрим ислоҳотлар хусусан АҚШнинг хавфсизлиги ва ташқи сиёсатлари соҳаларида киритиши эҳтимолдан йироқ эмас.

Трамп ҳатто олдинроқ ҳам Россия билан алоқаларини қайта кўриб чиқилиши ва  НАТО ва Арабистон каби  АҚШ иттифоқчилари билан мудофаа ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликларини қайта кўриб чиқилиши, ҳамда Хитой қаршисида қаттиқроқ сиёсатлар ва позицияни маълум қилиш зарурлигини таъкидлаганди.

Ушбу баҳс мунозаралардан кейин ўтказилган энг сўнгги ижтимоий сўров натижалари  Хиллари Клинтон ўта катта фарқ билан Трампга кўра сайловларда кўпроқ овозлар олишини кўрсатади.

Бу ижтимой сўровларда  Хиларри Клинтон 62 фойиз овозлар ва Трамп эса 27 фойизни касб этган экан.

Бу икки номзоднинг кейинги мунозалари 9 чи октярь куни Вашингтон университетида ўтказилиши кутилмоқда.