Илҳом Алиев: Тоғли Қорабоғ можаросида Эроннинг позицияси адолатлидир
Озарбойжон республикасии президенти Эроннинг Тоғли Қорабоғ можаросига нисбатан позициясини адолатли эканлигини таъкидлади.
ИРНА тарқатган кечанги хабарга кўра, Илҳом Алиев "СИ ЭН ЭН- турк" телеканалига берган интервьюсида Эроннинг Тоғли Қорабоғ можаролардаги позициясини адолатли эканлигини баён қилиб, Теҳрон давлати расмийлари можарога оид сўнгги баёнотларида барча мамлакатлар яхлитлигини ҳурмат қилиш зарурлиги ва уруш натижасида қочқинликка юз тутганларни ўз уй -манзилига қайтаришларини таъкидлашмоқда деб изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғ минтақасидаги тўқнашувларнинг янги босқичи 27 сентябр якшанба куни бошланди ва унда ҳар икки томоннинг бир қатор кучлари ўлдирилган ва ё ки яраланган.
Арманистон ва Озарбойжон республикаси Тоғли Қорабоғ минтақаси бўйича катта келишмовчиликка эгалар. Тоғли Қорабоғ минтақаси бўйича баҳслари эса 1988 йилда бошланди.
Ҳозиргача кўплаб мамлакатлар шу жумладан Эрон ислом жумҳурияти можарони тўхтатиш ҳамда Боку ва Ереван ўртасида музокараларни бошлашни таъкидлаб келишмоқда.
Эрон ислом республикаси ташқи ишлар вазири арманистонлик ва озарбойжонлик ҳамкасблари билан алоҳида телефон орқали суҳбатларда томонларни сабр- тоқатли бўлиш, ўзларини тийиш ва ҳарбий ҳолатни дарҳол тўхтатишгга чақириб халқаро ҳуқуқ ва қонунлар доирасида келиб чиққан муммоларни ҳал қилишларини тавсия этди.