Трамп ва Байден ўртасидаги иккинчи сайлов мунозаралари бекор этилди
АҚШ президенти ва унинг демократик партиядан бўлган рақиби ўртасидаги иккинчи теледебат бекор қилинган.
СИ ЭН ЭН телеканалининг хабар қилишича, АҚШ президентлик дебатлари комиссияси бугунги баёнотида жорий йилнинг 3 нобярь куни бўлиб ўтиши кутилаётган АҚШ президентлик сайловларда амалдаги президент Дональд Трамп ва демократик партиясидаги унинг рақиби Жо Байден ўртасидаги иккинчи баҳслар 15 октябрь куни бўлиб ўтмайди дея эълон қилди.
Мазкур комиссия асосий эътиборини 22 октябрда бўлиб ўтадиган сайловларнинг сўнгги мунозарасига қаратганини маълум этган.
Кеча ҳам бу комиссия шунингдек кечанги баёнотида дебатни қандай шаклда ўтказилиши борасида келиб чиққан ихтилофлар туфайли Трамп ва Байден ўртасидаги 15 октябрь кунидаги дебат ўтказилмайдиган бўлди деб аниқлик киритди.
АҚШ президентлик дебатлари комиссияи тарқатган байнотида, Трампни коронавирусга топширган тестини ижоибй бўлганлиги сабаб, иккинчи дебатлар Маямида ўтказилиш кутилганди, аммо Трамп виртуал фазо орқали ўтказилишига қарши чиқди деб баён этди.
Эслатиб ўтамиз, 2 октябрь куни коронавирусга топширган тестини ижобий бўлгани ортидан Трамп АҚШнинг Уолтер Ред касалхонасида ётқизилди ва 5 октябр куни касалхонадан чиқиб Оқ уйга қайтди.