АҚШ давлат котиби Хитойга қарши айбловларини яна бир марта такрорлади
(last modified Sat, 10 Oct 2020 10:40:47 GMT )
октябр 10, 2020 15:40 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлат котиби Хитойга қарши айбловларини яна бир марта такрорлади

АҚШ давлат котиби Вашингтон расмийларининг Пекинга қарши айбловларини яна бир марта такрорлади.

АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео Fox News телеканалига берган интервьюсида,  яна бир бор   Пекин давлатини коронавиурсни дунёга тарқатишда ҳамда Huawei алоқа инфратузилмаси лойиҳалари орқали бузғунчилик ва жосуслик қилишда айблади .

Аммо Пекин давлати Помпеонинг барча айбловларини рад этди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда АҚШ президенти  Дональд Трамп ҳукумати Хитойга қарши душманона позициясини кучайтирмоқда.

Савдо уруши ҳамда тарифларни ошириши,  Хитойнинг буюк компаниялари жумладан Huawei алоқа инфратузимаси лойиҳалари ширкатига қарши санкция қўллаши,  Тайван билан ҳамкорликни кучайтириш,  Жанубий Хитой денгизида кенг -қамровли ҳузур топиши,  коронавирусни тарқалишида Пекинни айблашиши,  Техас штатидаги Хьюстон шаҳридаги Хитой консуллигини фаолиятини тўхтатиши,  хитойлик талабаларга  виза беришдан воз кечиши, Трамп ҳукуматининг Пекин давлатига қарши босимлари ва душманона ҳатти-ҳааркатлари  жумласидандир.