МАГАТЭ Бош директори: Эрон ядровий дастурлари тинч йўналишидадир
(last modified Sun, 11 Oct 2020 07:55:11 GMT )
октябр 11, 2020 12:55 Asia/Tashkent
  • МАГАТЭ Бош директори: Эрон ядровий дастурлари тинч йўналишидадир

Халқаро Атом энергияси агентлиги (IAEA) бош директори АҚШ расмийларининг даъволарига қарамай, Эроннинг ядро дастурини тинч йўналишида эканлигини тан олди.

Кеча МАГАТЭ Бош директори, Рафаэль Гросси, Австриянинг  De Perse газетасига берган интервюсида, Эрон атом бомба ишлаб чиқариш пайидадир деган АҚШ ва сионистик режимнинг асоссиз иддаоларини рад этар экан, Эрон буни амалга ошириш учун етарлича ядровий материал ишлаб  чиқармаган деб эътироф этди.

 Гросснинг қўшимча қилишича, Эрон   Халқаро ядровий келишувдаги мажбуриялари доирасидан анча кўпроқ уранни бойитишни давом эттирмоқда ва бу миқдор ойдан ойга оширилмоқда деб изоҳлади.

МАГАТЭ бош директори, ҳозирда Эронда у қадар катта миқдордаги ядровий материал йўқ дея айтди.

Халқаро Атом энергияси агентлиги, (IAEA) 3 сентбярь куни бошқарувчилар кенгаши аъзоларига берган  сўнгги ҳисоботида  Эроннинг бойитилган уран захиралари кўпайганлигини тасдиқлади.

Эрон ислом республикаси ва Халқаро Атом энергияси агентлиги  август ойининг охирларида  Гроссиниг Теҳронга уюштирган икки кунлик сафридан чиқарган қўшма баёнотларида кейин, Эрон ўз ихтиёри билан агентлик томонидан белгилланган иккита таъсисотларига киришларига рухсат берди ва  ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун агентликнинг текширув ишларига кўмаклашди деб эълон этдилар.

 

Ёрлиқ