Трамп Шимолий Кореянинг қитъалараро баллистик ракетаси тақдимотига муносабат билдирди
АҚШ президенти Шимолий Кореянинг қитъалараро баллистик ракетасини тақдимотидан ноумид бўлганини айтди.
Sun нашриянинг хабар қилишича , Дональд Трамп Шимолий Кореянинг қитъалараро баллистик ракетасининг тақдимотидан кейин Шимолий Корея раҳбари Ким Чин Индан ноумид бўлганини таъкидлаб, Оқ уйнинг билан нечта расмийлари билан бирга Пхеньяннинг баллистик ракеталаридан хавотир билдирганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Шимолий Корея сўнгги ҳарбий парадида янги моделдаги қиъталаро ракетани намойиш қилди. мутахассисларга кўра бу аввалги моделларига қараганда анча каттароқдир.
Шимолий Корея раҳбари Ким Че Ин ва АҚШ президенти Дональд Трамп ҳозиргача Корея ярм оролини ядросизлантириш эвазига Пхеньянга қарши санкцияларни бекор қилиш учун уч марта учрашган ва аммо бу натижа бермаган.
Трамп сайловларда, қайта сайланган тақдирда Шимолий Корея билан дарҳол келишувга эришга ваъда берди.
Бошқа томонидан эса президентлик сайловдаги рақиби Жо Байденнинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Браян Маккейн сайловда ғалабага эришганида Ким билан учрашишга тайёр эканлигигни маълум қилди.
Шимолий Корея расмийлари эса АҚШнинг ўз ваъдасига амал қилмаётгани ва Пхеньяннинг ўз мажбуриятларини вақтида бажариши икки томонлама музокараларни натижа беришига тўсқинлик қилаётганини таъкидлашмоқда.