Лукашенко ўз мухолифлари билан Белоруссияда конституциявий ислоҳотни муҳокама қилди
(last modified Mon, 12 Oct 2020 09:17:35 GMT )
октябр 12, 2020 14:17 Asia/Tashkent
  • Лукашенко ўз мухолифлари билан Белоруссияда конституциявий ислоҳотни муҳокама қилди

Белоруссия президенти ўз рақиблари билан конституциявий ислоҳотлар тўғрисида маслаҳатлашди.

Белоруссиянинг Белто ахборот сайтининг хабар қилишича, Александр Лукашенко  Минск пойтахти қамоқхоналаридан бирида ўзининг 11 нафар мухолифат раҳбарлари билан учрашиб,  Белоруссия конституциясига ўзгартиришлар киритиш ва яқинда ўтказилган президентлик сайловлардан сўнг сиёсий низоларни тўхтатиш режаларни муҳокама қилди.

Лукашенко конституциявий масалаларга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаб, жамоатчиликни муаммоларга нисбатан кенгроқ даражада ишонтиришга ҳаракат қилиши ва  президентнинг мақсади ҳаммани тинглаш эканлигини қўшимча қилди.

Лукашенконинг мухолифлари илгари Белоруссияни 1994 йилги конституциясига қайтиши ва янги сайловлар ўтказилишини талаб қилишганди.

Лукашенко 26 йилдан бери Белоруссия президентидир.