Жанубий Хитой денгизида Япония, АҚШ ва Австарлия қўшма машқлар ўтказишмоқда
АҚШнинг 7-чи флоти тарқатган баёнотида душанба куни Жанубий Хитой денгизида АҚШ, Австралия, ва Япония ҳарбийларини қўшма машқларини бошланганини эълон қилди.
Ройтерз ахборот агентлиги мазкур баёнотга таяниб, 3 давлат бу йил бешинчи марта қўшма ҳарбий машқлар ўтказишмоқда де таъкидлади.
Хабарда келтирилишича, ҳарбий машқлар АҚШ ва унинг иттифоқчиларини минтақада Хитой ҳаракатлари тўғисида хавотирларни ошиши билан бир вақтда, Ҳинд ва Океания эркин сувлар бўйича ҳаракатларини кучайтириш билан бир пайтда бўлиб ўтмоқда.
Хитой давлати бир неча марта АҚШ ҳарбий кучлари минтақадаги давлатларнинг манфаатларига мос келмаслигини ва шунчаки кескинликларни кучайтираётганини таъкидлаб келмоқда.
Яқинда ҳам Хитой ТИВ-и АҚШ давлати Осиё ва Тинч океани минтақасидаги янги қуролларни фойдаланишга уринётгани ва Пекин бу ҳаракатларгна қарши эканлигини маълум қилганди.