Москва атрофида террористик ҳужум бартараф этилди
(last modified Fri, 23 Oct 2020 08:42:14 GMT )
октябр 23, 2020 13:42 Asia/Tashkent
  • Москва атрофида террористик ҳужум бартараф этилди

Россия ФСБ ташкилоти Москва атрофида террористик бир ҳужум бартараф этилгани ҳақида хабар берди.

ТАСС ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Россиянинг ФСБ ташкилоти пайшанба куни бир баёния нашр этиб пойтахтдаги минтақаларидан бирида террористик бир ҳужум аниқлангани ва бартараф этилгани, ҳамда бир киши қўлга олинганини эълон қилди.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, қўлга олинган шахс халқаро террористик ташкилотлар қангарачилари учун Россиянинг давлат муассасаларидан бирига ҳужум қилиш мақсадида бомба тайёрлаш билан шуғулланаётганида қўлга олинди.

 Гумонланувчининг қаерни портламоқчи бўлган замони ва макони аниқ эмас. Тергов давом этмоқда.

Россия ўтган ойлар давомида бир нечита террористик ҳужумларнинг шоҳидига айланди.

Ёрлиқ