Канада Бош вазири барча динларни ҳурмат -эҳтиром қилиш зарурлигини таъкидлади
(last modified Sat, 31 Oct 2020 11:41:26 GMT )
октябр 31, 2020 16:41 Asia/Tashkent
  • Жастин Трюдо:  барча динларни ҳурмат -эҳтиром қилиш зарур
    Жастин Трюдо: барча динларни ҳурмат -эҳтиром қилиш зарур

Канада Бош вазири Франциянинг "Шарли Эбдо" журнали томонидан ислом азиз пайғамбари/с.а.в/ га нисбатан ҳақоратли карикатураларни чоп этилганига кўрсатган аксиламалида барча динларни ҳурмат қилишга чақирди.

Франция ахборот агентлигига кўра, кеча Канада Бош вазири Jastin Tryudo, сўз эркинлиги чекловларсиз эмаслигини таъкидлаб,   ўзбошимчалик билан баъзи жамъиятларнинг ҳиссиёти-туйғуларини қўзғатиш мумкин эмас деб айтди.

Канаданинг Бош вазири Франция презиенти Эммануэл Макроннинг исломга қарши позициясидан узоқлашиб, ҳар бир инсон бошқа динларга ҳурмат билан муносабатда бўлиши кераклигини қўшимча қилди.

Франциянинг Шарли Эбдо -Charlie Hebdo журнали бир неча бор ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/ га нисбатан ҳақорат қилувчи карикатураларни нашр этди. Бу ҳақоратли ҳаракатлар эса ислом оламида кенг қораланмоқда.

Франция ҳукумати ва бу мамлакат президенти Эммануэль Макрон эса  ислом ва мусулмонларга қарши ҳақоратлар ва босимларни олдини олиш ўрнида  мазҳаблар ва динларга нисбатан ҳақоратларни сўз эркинлигининг бир қисми сифатида кўрсатишмоқда ва сўнгги сўзларида Макрон ҳатто ислом азиз пайғамбарига нисбатан ҳақоратли карикатураларни нашр этилишини давом этишини маълум қилди.

Кўплаб исломий ва араб давлатлари ҳам Францияда исломнинг азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с.а.в/ га нисбатан ҳақоратли карикатураларини нашр этилишидан ғазабага келиб кенг -қамровли норозилик намоийшлар ўтказишмоқда. Улар Франция президенти Эммануэль Макроннинг ислом азиз пайғамбарига нисбатан ҳақоратларини қўллаб -қувватлаганини кескин қоралаб француз товарларни бойкот қилишмоқда.

Кўплаб, исломий мамлакатлардаги норозилик намойишлар жараёнида  Франция байроғи ва Макрон тасвирларини оловга ташланган ва мусулмонлар Франция расмийларидан расман кечириб сўрашини талаб қилишмоқда.