Сўнгги 50 кун ичида Толибон ҳужумларида юзлаб афғонистонлик ҳалок бўлган
(last modified Sun, 01 Nov 2020 09:25:31 GMT )
ноябр 01, 2020 14:25 Asia/Tashkent
  • Сўнгги ойлар ичида Толибон ҳужумларида юзлаб афғонистонлик ҳалок бўлган
    Сўнгги ойлар ичида Толибон ҳужумларида юзлаб афғонистонлик ҳалок бўлган

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги, Қатарда Кобул давлати ва Толибон ўртасидаги тинчлик музкокалари жараёнини бошланишидан бери ҳужумлар натижасида 261 нафар тинч аҳоли вафот этганини эълон қилди.

"Шафақно" ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Афғонистон Ички ишлар вазирлиги наттоғи  видеомурожаатида мамлакатнинг турли минтақаларида содир бўлган портлашлар ва Толибон гуруҳининг ҳужумларида яна 600 нафар тинч аҳоли жароҳат олган ва улардан баъзиларининг аҳволи оғирлигини маълум қилди.

Афғонистоннинг Ички ишлар вазирлиги, сўнгги  50 кун ичида Толибон Афғонистонда 2000 га яқин тажовузкор ҳужумларни амалга оширган ва хавфсизлик кучлари гуруҳининг кўплаб ҳужумларни қайтариб, бу гуруҳнинг 2 мингдан ортиқ аъзоларни ўлдирди ёки яралаган деб эълон этди.

Толибон ҳозиргача бирон аксиламал кўрсатган ийўқ.

БМТнинг маълумотларига биноан, жорий йилнинг 9 ойида  2 минг 117 афғонистонлик  қурбон бўлиб 3 минг 822 нафари жароҳатланган.

Афғонистондаги уруш ҳозирги пайтда дунёдаги энг қонли уруш ҳисобланади.

Айни пайтда Қатарнинг Доха шаҳрида  Толибон ва афғонлараро тинчлик музокаралари натижасиз қолган ва ҳозирга қадар  томонлар Афғонистондаги урушни тўхтатиш ва оташкесим жорий қилишда бирон ҳал йўлни топа олишмаган.

 

Ёрлиқ