Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 90 кишидан ошди
(last modified Tue, 03 Nov 2020 08:45:17 GMT )
ноябр 03, 2020 13:45 Asia/Tashkent
  • Измирдаги зилзила қурбонлари 91 кишига етди
    Измирдаги зилзила қурбонлари 91 кишига етди

Туркия табиий офатларни бошқариш марказининг сўнгги статистик маълумотларига кўра, мамлакатда яқинда содир бўлган зилзила қурбонлари сони 91 кишига етди.

Туркиянинг Табиий офатларни бошқариш маркази раҳбари, яқинда Туркиянинг Измир шаҳрида  содир бўлган зилзила қурбонлари сони 91 кишига, жароҳат олганлар сони 994 кишига етганини, улардан 839 нафари касалхонадан чиқарилганини маълум қилди.

У шунингдек,  Измирдаги зилзиладан кейин  янада 1286 та афтершок кузатилгани ва улардан 43 тасининг Рихтер шкаласи бўйича 4 балдан кўпроқ эканлигини айтди.

Мазкур хабарга биноан, Туркия расмийлари жабрланганлар вақтинча яшаш учун  3500 та чодир, 13 минг та ётоқ берилганини эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, жума куни Туркия жанубидаги Измир шаҳрида 6,6 балли зилзила юз берди.