Россия Эроннинг Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилиш бўйича режасини олқишлади
Россия ТИВ раҳбари Эрон ислом республикасининг Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Россия ташқи ишар вазири Сергей Лавров Россиянинг " Коммерсант" газетасига берган интервьюсида, Москва давлатини қўшни Озарбойжон республикаси ва Арманистон шу жумладан Эроннинг Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилиш бўйчиа конструктив режасини мамунният билан қабул қилишни маълум қилди.
Сергей Лавров ўз сўзларида, Москва давлати Боку ва Ереванга таъсир ўтказа оладиган давлатар билан бу икки давлатини музокара столига қайтириш учун ишлашни истайдиганини айтди.
Эрон ислом республикаси яқинида Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилиш режасини тақдим этганди.
Ушбу режа Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари Сайид Аббос Ироқчини Боку, Ереван ва Туркияга қилган яқиндаги сафарлари давомида тақдим этилганди.
Ироқчининг сўзларига кўра, Эрон давлати Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилиш бўича тақдим қилган режаси халқаро миқёсида қабул қилинган бир нечта принсипларга жумладан суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш, чегараларининг дахлсизлиги принсипига, ишғолни тугатиш, озчиликларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва қочқинликни қайтаришга асослангандир.