Россиядаги авиабазада юз берган отишмада 3 аскар ҳалок бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i55784-Россиядаги_авиабазада_юз_берган_отишмада_3_аскар_ҳалок_бўлди
Россия федерациясининг ғарбий қисмидаги авиабазада содир бўлган отишмада 3 аскар қурбон бўлган.
(last modified 2025-10-13T10:03:53+00:00 )
ноябр 09, 2020 16:23 Asia/Tashkent
  • Воронежда аскар 3 хизматдошини отиб ўлдирди
    Воронежда аскар 3 хизматдошини отиб ўлдирди

Россия федерациясининг ғарбий қисмидаги авиабазада содир бўлган отишмада 3 аскар қурбон бўлган.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Россиянинг  ғарбий қисмидаги ҳарбий база бугунги баёнотида,  Воронеж вилоятидаги авиабазабада бир аскар яна учта  хизматдошини ўққа тутиб ўлдирганини эълон қилди.

Расмийлар сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар битта зобит ва икки аскар бўлган.

Россиянинг ғарбий ҳарбий округи шунингдек  қуроллангар аскарни қочиб кетгани ва ҳозирда бедарак юқолганини маълум этди.

Россия миллий гвардияси наттоғи ҳам Воронеждаги ҳужумни уюштирган аскарни ҳибсга олиш учун махсус операцияни бошланганини қўшимча қилди.