Арманистон ва Озарбойжон республикаси Тоғли Қорабоғ урушини тугатишга рози бўлди
Кеча кечқурун Арманистон Бош вазири Россия ва Озарбойжон республикаси раҳбарлари билан Тоғли Қорабоғ минтақасида урушни тугатиш тўғрисида келишувга келганини эълон қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Никол Пашинян шунингдек, Тоғли Қорабоғ можаросини тугатиш учун Россия ва Озарбойжон республикаси раҳбарлари билан келишув имзолаганини маълум этди.
Москва давлати ҳам тарқатгана баёниясида Россия президенти Владимир Путин, Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Николь Пашинян Тоғли Қорабоғда оташкакесим ўрнатиш хусусидаги қўшма баёнотни имзолашганини хабар қилди.
Шу билан бирга Владимир Путин ҳам сўзлаган нутқида, қўшма баёнот асосида тинчликпарвар кучлар Тоғли Қорабоғ минтақасида жойлаштирилади ва янги оташкесим ҳам Тоғли Қорабоғ инқирозини узоқ муддатли ҳал қилиш учун зарур шарт -шароитларини яратади дея таъкидлади.
Россия президенти сўзлаган нутқи давомида, янги сулҳ ва оташкесим битими бугун -10 ноябрь куни кучга кирганини қўшимча қилди.
Бошқа томонидан эса Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев телевидения орқали билдирган сўзларида Туркия ва Россия давлатлари Тоғли Қорабоғ минтақасида тинчликпарварлик фаолиятини биргаликда олиб боришини айтди.
Илҳом Алиев ўз сўзларида бу келишувни ва Боку ва Ереван манфаатларига мос келишини баён этар экан, Озарбойжон ресупликаси ва Арманистон ўртасида тинчлик битимининг имзоланиши Боку учун муҳим ютуқ эканлигини таъкидлади.