сентябр 19, 2023 19:36 Asia/Tashkent
  • Россия ҳукумати Озарбойжон республикасининг Қорабоғдаги амалиётига муносабат билдирди
    Россия ҳукумати Озарбойжон республикасининг Қорабоғдаги амалиётига муносабат билдирди

Россия ТИВ матбуот котиби Боку ҳукуматининг Қорабоғ ҳудудидаги ҳарбий амалиётларига муносабат билдирди.

Эслатиб ўтамиз бугун Озарбойжон республикаси кучлари Тоғли Қорабоғ минтақасидаги арман кучларининг позицияларига ҳужум қилди.

Бугун сешанба Озарбойжон республикаси ҳам  йўл ва транспорт бошқармаси юк машинаси Хожаванд йўналишида /Аҳмадбили-Фузулий- Шуш автомобил йўлиниг 58-километри/ ўтаётганида арман қўшинлари томонидан ўрнатилган зирҳли мина портлаши натижасида унинг икки йўловчиси ҳалок бўлди деб эълон қилди.

РИА Новостига таяниб Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия ТИВ матбуот котиби, Мария Захарова  бугунгги матбуот анжумнида Озарбойжон Республикасининг Тоғли Қорабоғ минтақасида ҳарбий амалиёт бошланганига жавобан Москванинг Боку билан  алоқада эканлиги ва Озарбойжон республикаси ўзининг ҳарбий амалиётлари ҳақида Россияни хабардор қилганини маълум қилди.

Захарова шунингдек  Тоғли Қорабаоғ минтақасидаги низолашаётган томонларни вазминликка чақирди.

Россия ТИВ матбуот котиби, Москва ҳукумати Боку ва Еревандан можарони тўхтатиб муаммоларни дипломатия йўли билан ҳал қилишни сўраганини ҳам маълум қилди.

Озарбойжон республикаси бу амалиётдан мақсадини Арманистоннинг ҳаракатларини бостириш ва қуролсизланириш ва бу мамлакат ҳудудидан қуролли кучларни чиқараш деб иддао қилган.

Россия тинчликпарвар кучлари қўмондонлиги ва Россия ва Туркия мониторинг маркази ҳам бу чоралардан хабардор.

Арманистон Мудофаа вазрилиги Тоғли Қорабоғ ҳудудида бизнинг бўлинмаларимиз йўқ ва Озарбойжон республикасининг баёноти эса нотўғридир деб таъкидлади.

Арманистон республикаси ТИВ БМТ Хавфсизлик кенгаши ва Россия тинчликпарвар кучларидан Озарбойжон Ресубликасининг Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларининг олдини олишга чақирди.

Ёрлиқ