ноябр 12, 2020 15:46 Asia/Tashkent
  • Гаагадаги Арабистон элчихонаси ўққа тутилди
    Гаагадаги Арабистон элчихонаси ўққа тутилди

Саудия Арабистонининг Гаагадаги элчихонасига қарши қуролли ҳужум пайтида 20 -та ўқ отилгани айтилади.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун  эрталаб номаълум қуролли шахслар Саудия Арабистоннинг Голландиянинг Гаага шаҳридаги жойлашган элчихонасига қарата камида 20 та ўқ отишган аммо ҳодисада бирон кишига жароҳат етказилмаган.

Голландия полицияси эса  бу ҳодиса сабабчилари ва уларнинг мақсадари тўғрисида бирон маълумотга эга бўлмаганини маълум этди.

Голланидядаги Саудия Арабистони элчихонасиқарши ҳужум, ОАВ томонидан бу мамлакатнинг Жидда шаҳридаги қабристонда портлша содир бўлганлиги ва тўрт кишини жароҳат олгани ҳақидаги хабарларидан бир кун ўтгач содир бўлган.

Ҳодиса ортидан Франция ва Юнонистон элчихоналари ўз фуқароларини эҳтиёт бўлишга чақирган.

 

Ёрлиқ