Россия тинчликпарвар кучлари "Қорабоғ"-га келди
Россия мудофаа вазирлиги Қорабоғ минтақасига Россиянинг тинчликпарвар кучларининг келганидан хабар берди.
ТАСС ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия мудофаа вазирлиги Россиянинг тинчликпарвар кучлари пайшанба куни Тоғли Қорабоғ минтақасининг маркази "Степанокерт" (Хобкандий)шаҳрига келганини эълон қилди.
Россия Мудофаа вазирлигининг матбуот котиби Игорь Конешенков Россия армиясининг самолётлари ўтган 24 соат ичида тинчликпарвар кучларини Қорабоғ минтақисига етказди,- деб айтди.
Қорабоғ минтақасида янги оташкесим Москва вақти билан (10 ноябр) сешанба куни бомдод вақтида ижрога кирди.
Арманистон ва Озарбойжон Республикаси ўртасидаги тўқнашувлар якшанба куни 27 сентябр бомдод вақтида бошланди ва икки томондан ҳалок бўлишлари сабабига айланди.
Тоғли Қорабоғ учун Арманистон ва Озарбойжон Республикаси ўртасидаги можаро 1988 йилда бошланди ва 1992 йилда эса ҳарбий тўқнашувларга олиб келдиким, бу тўқнашув натижасида Озарбойжон Республикасининг Тоғли Қорабоғ минтақаси ва унга қўшни бўлган еттита шаҳар Арманистон кучлари ишғоли остига қолди.
Бундан олдин кўп мамлакатлар, шу жумладан Эрон Ислом Жумҳурияти тўқнашувларни тўхтатиш ва Боку ва Ереван ўртасида музокара қилишни бошлашни сўрадилар.