Трамп АҚШнинг киберхавфсизлик боқшармаси директорини ишдан олди
АҚШ президени Твиттердаги мурожаатида мамлакатнинг киберхавфсизлик ташкилоти директори Крис Кребеснинг ишдан бўшатганлигини хабар қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилшича, президент Дональд Трамп Твиттердаги хабарида АҚШ киберхавфсизлик агентлиги директори Крис Кребснинг яқинда 2020 йил 3 ноябрида бўлиб ўтган президент сайловлари тўғрисида нотўғри баёнот бергани ва унда фирибгарлик бўлгани сабабидан четлаштирганини ёзди.
АҚШ Ички хавфсизлик вазирлигининг киберхавфсизлик инфратузилмалар бўлинмаси сўнгги баёнотида, овоз бериш тизими хусусидаги даъволарни рад этиб, келиб чиққан айрим камчиликларни инсон хатоси сифатида баҳолаганди.
Трамп эса АҚШ президентлик сайловларидаги мағлубиятига кўрсатган илк аксиламалида, кутилмаганда АҚШ Мудофаа вазири Марк Эсперни ҳам ишдан олганди.
Трампнинг ушбу ҳатти -ҳаракати кўпчилик томонидан танқидларга учради.
АҚШ мудофаа вазирини ўз лавозимидан озод этилгани ортидан унинг ўринбосари ва Пентагоннинг етакчиларидан бири- Жеймс Андерсон ўз лавозимидан истеъфо берди.
Унинг ортидан Пентагон штаби раисининг ўринбосари Алексис Росс ҳам 12 ноябр куни истеъфога чиқди.