ноябр 19, 2020 12:50 Asia/Tashkent
  • Исроил босқинчи режимдир
    Исроил босқинчи режимдир

БМТ Бош Ассамблеяси чиқарган резолюциясида сионистик режимни ишғолгар ва босқинчи режим дея атади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча БМТ Бош Ассамблеяси иккинчи қўмитаси  сионистик режимнинг босқинчи бир режим эканлигини таъкидлаб,  ишғол этилган сарзаминларда 1967 чи милодий йилдан кейинги чегараларида ҳар қандай ўзгаришларни ноқонуний ва эътиборсиз деб баҳолади.

Мазкур резолюция 153 тарафдор, 6 қарши ва 16 бетараф овоз билан қабул қилди.

Резолюцияда ишғол этилган сарзаминлардаги экинзорлар,  қишлоқ хўжалиги ва боғларнинг кенг бузилишидан хавотир билдилган.

БМТ Бош Ассамблеяси аъзолари Ғазо бўлгаси ва босиб олинган бошқа ҳудудлардаги сув ва электр тармоғи каби муҳим инфратузилмаларининг  вайрон этилишидан ҳам қаттиқ ташвиш билдирган.

 Аъзо давлатлар шунингдек  Исроил режими томонидан сионистлар яшайдиган шаҳарчалар қурилишини давом этишининг оқибатлари хусусан Фаластин фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлари учун оғир оқибалар келтириь чиқариши ҳақида огоҳлантирган.

Сионистик режими БМТнинг қарорларига қарши ҳамда АҚШ ҳимоятлари остида  илгаригидек Фаластин сарзаминларини ишғол этиш ва бу минтақаларда ноқонуний сионистик шаҳарчар курашни давом эттирмоқда.

 

Ёрлиқ