АҚШ Эроннинг бир қатор фуқаролари ва муассасасаларига қарши санкция қўллади
Санкциялар қўллашга одатланиб қолган, АҚШ режими Эронга қарши иқтисодий терроризм ҳаракатларида Эроннинг хавфсизлик вазири ва камтаъминланганлар жамғармасига раисига қарши санкция жорий этди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ режими турли баҳоналар жумладан инсон ҳуқуқларини бузиш баҳонасида, Эронни хавфсизлик вазири Маҳмуд Алавий , Эроннинг камтаъминланган, жамғармаси раиси Сайид Парвиз Фаттоҳ ҳамда 49 та муасасасалар ва битта кемас номини санкциялар қўллаган рўйхатига киритди.
Хабарга асосан, АҚШ Молия вазирлиги Эрон ислом инқилобининг камтаъминланган жамғармасига тегишли компаниялар номини санкциялар рўйхатига киритган деб айтди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Халқаро ядровий келишувдан ноқонуний чиқиб кетганидан кейин, Эронга босим ўтказиш учун кенг- қамровли ҳаракатларни бошлади.
Вашингтон режими олдинроқ ҳам Эронга қарши максимал босим кампаниясининг мақсади Теҳрон билан АҚШ истаган барча масалаларни ҳал қиладиган янги келишувга эришишдир, аммо Вашингтоннинг Халқаро ядровий келишувдан чиққанидан 2 йил ўтгач АҚШ ушбу ёвуз мақсадларига эриша олмаган.