Британия ОАВ-и: Путинда саратон ва паркинсон хасталигининг аломатлари мавжуд
Британия нашрларидан бири Россия президенти Владимир Путин саратон касалликига чалингани ва февраль ойида операция қилинганини даъво қилди.
Англияда босиладиган Daily Mirror газетаси бу мамлакатнинг барча ОАВ-и ҳам тарқатган даъвосида Путинда паркинсон касаллиги ва саратон хасталигининг аломатлари мавжуд деб ёзди.
Британиялик ОАВ бу даъвони олдин Москвадаги " Халқаро муносабатлар" давлат институтининг жамоатчилик билан алоқадор бўлимининг раҳбари сифатида иишлаган Валерий Соловей исмли сиёсий таҳлилчи сўзларига асосланиб тарқатгани айтилади.
Daily Mirrorга кўра, бу таҳлилчи Кремлдаги манбалар Путиннинг касаллигини борлигини тасдиқлашганган.
Валерий Слловей шунингдек Путин келаси йил бошида истеъфога чиқишини иддао қилган.
Бу Валерий Соловейнинг биринчи даъвоси эмас. У бир неча ҳафта олдин ҳам бундай даъволар қтлганди, аммо Москва давлати уни рад этганди.