Трамп президент сайловидаги мағлубиятини қабул қилиш шартини эълон қилди
АҚШ президентининг маслаҳат кенгаши аъзоси, агар федерал олий суд қарор чиқарса, Трамп мағулбиятни қабул қилишини айтди.
Скайнюс ахборот сайтининг хабар қилишича, кеча АҚШ президенти Дональд Трампнинг маслаҳат кенгаши аъзои Габриэль Сома сўзлаган нутқида, федарал олий суд сайлов жараёни ва унинг натижалари шаффофлигига таъсир қиладиган қонунбузарликлар бўлмаганлигини эълон қилса, Трамп ўзининг демократик рақиби Жо Байденнинг ғалабасини тан олади деб таъкидлади.
Сома шунингдек, биз АҚШ штатларидаги судларда сайлов қонунчилиги бузилганлиги тўғрисида баъзи ишларнинг кўриб чиқилишини кутмоқдамиз дея қўшимча қилди.
Габриэль Сома ўз сўзларида, Федерал олий суд томонидан демократик номзод ғолиб сифатида тан олинганида Трамп қарорни ҳурмат қилади ва табиий равишда ҳокимиятни топширади деб изҳоҳади.
Аммо АҚШ президенти Дональд Трамп ҳозирга қадар элекрол овозлари ва халқ оовзларида ҳам демократик рақиби Жо Байденнинг пешқадамлик қилишига қарамай, 3 ноябрдаги президент сайловлари натижаларини қабул қилмаган ва ҳолигача сайловда фирибгарилк масаласини таъкидлаб келмоқда.