Дональд Трамп яна бир бор АҚШ президентлик сайловлари натижаларини рад этди
(last modified Tue, 24 Nov 2020 08:15:08 GMT )
ноябр 24, 2020 13:15 Asia/Tashkent
  • Трамп яна бир бор АҚШ президентлик сайловлари натижаларини рад этди
    Трамп яна бир бор АҚШ президентлик сайловлари натижаларини рад этди

АҚШнинг амалдаги президенти тарқатган мурожаатида, яна бир бор яқинда ўтказилган президентлик сайловларни мамлакат тарихидаги энг коррупциялашган сайлов бўлганини айтиб бу сайловдаги мағлубиятни қабул қилмади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Дональд Трамп яқинда бўлиб ўтган АҚШ президентлик сайловларини яна бир марта  коррупциялашганини таъкидлаб,  сохта овозлар ва "доминион дастур" натижаларини ҳеч қачон тасдиқламаслигини қўшимча қилди.

Бироқ бугун  Трамп ғолиб номзодга ҳокимятни топширишни бошланишига розилик беришини хабар қилган.

АҚШ давлатинингн умумий хизматлар ташкилоти эса мамлакатда сайланган президент Жо Байденни ҳукуматни қабул қилиш жараёнида тайёр бўлишга чиаран.\

Бу ташкилот Байденга йўллаган мактубида уни сайловларда ғолиб чиққанини назарга ташланаётгани ва ҳукуматни қабул қилиш жараёнини бошлаши мумкинлигинини маълум иқлган.

Ҳозирга қадар сайловларда мағлубиятини қабул қилишдан бош тортиб келаётган Трамп  Твиттер орқали тарқатган иккита мурожатларида  ҳукуматни топшириш жараёнини бошланганини тасдиқлади ва ундан кейин  ўтган поезидентлик сайловларни АҚШ тарихидаги энг коррупциялашган сайлов дея эълон қилди.