АҚШ адлия вазири президентлик сайловларда сохтакорликлар рўй берганини рад этди
АҚШ адлия вазири ва мамлакат Бош прокурори 2020 йилги президентлиек сайловлари натижаларини ўзгартириши мумкин бўлган кенг тарқалган сохтакорлик даллилларни топмаганини маълум этди.
Associated Press ахборот агентлигинг кеча Uilyam Barrнинг сўзларига таяниб тарқатган хабарида, президент Дональд Трампнинг илгаригидек сайлов натижаларини рад этиб келаётганигат кўрсатган аксиламалида ушбу масалани таъкидлади.
Уилям Бор мазкур ахборот агентлигига беран интервьюсида, АҚШ прокурорлари ва ФБР- федерал полиция агентлари келиб тушган аниқ шикоят ва маълумотларни сўраб сураштиришга ҳаракат қилишмоқда, аммо улар сайлов натижаларини ўзгартириш мумкин бўлгани далилларини топишгани йўқ деб қўшимча қилди.
Сўнги икки йил ичида Трампнинг жиддий иттифоқчиларидан бири бўлган унинг маъмуриятидаги Адлия вазирининг ушбу қарашлари Трампга яқин бўлганларнинг хусусан унинг шахсий адвокати Руди Жулианининг барча даъволарига зиддир.
Уилям Барнинг баёноти АҚШнинг Аризона ва Висконсин штатлари сайловнинг якуний натижалари Жо Байден фойдасига тасдиқлангани билан бир пайитга тўғри келади ва Жоржия ва Пенсилвания штатларида алоҳида бир вазият юз бергани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп мамлакатдаги президентлик сайловларида мағлуб бўлганлигини ҳали ҳам тан олгани йўқ ва унинг сайловолди кампанияси сайловларни сохталаштириш бўйича қонуний шикоятларни кўриб чиқмоқда.
Ҳозирга қадар АҚШ штатлари судларида Трампнинг сайловолди шикоятларидан бирортаси қабул қилинмаган.