Франциянинг 90 шаҳрида намойишчиларга қарши куч ишлатилмоқда
Францияда капиталистик сиёсатга қарши ҳаракталарнинг 100- чи шанбаси ва полицияси зўровонликлари ва ирқчиликка қарши намойишлар шу ҳафта ўтказилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, шу ҳафта Франциянинг 90 шаҳри яъне ўтган ҳафтага қараганда 20 дан кўпроқ шаҳарлари Макрон давлатининг репрессив сиёсатлари ва полициянинг ирқчилик сиёсатига қарши эътирозлар саҳнасига айланганди. Бу норозилик намойишлар айниқса Париж шаҳрида ярим тунгача давом этди.
Франция халқи илгаригидек бошқарув органларининг сиёсатига хусусан намойиларни бостириши ва ОАВга кўпроқ босим ўтказиш учун полицияга рухсат берадиган хавфсизлик тўғрисидаги янги қонунга қарши чиқишга давом этмоқда.
Кўча -хиёбонлардаги тўқнашувга ўхшайдиган бу норозилик намойишларда жамоат мулки ва жойларига катта зарба етказилган.
Франция полицияси ҳардоим намойишчиларни тарқатишга уриниш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва дубинка ва сув пуркагичлардан фойдаланди.
Аниқ фактлар ва виртуал фазода тарқатилган видеотасвирларга биноан Франция полицияси шу ҳафтадаги намойишларни тарқатиш учун олдинга қараганда кўпроқ ёш оқизувчи газлардан фойдаланган ва ҳатто эътирозчиларнинг айриммлари зўрга нафас олишмоқда.
Франция Ички ишлар вазирлиги шу ҳафтадаги норозилик намойишларнинг сонини 52 минг ва уюшмалар эса улар сонини 300 минг дея эълон қилишган. Шунингдек тахминан 100 нафар қўлга олиниб ва шунча одам ҳам жароҳат олган.