Кобул давлати ва Толибонлар музокара столидаги ўз таклифларини маълум қилишди
(last modified Tue, 08 Dec 2020 10:47:48 GMT )
декабр 08, 2020 15:47 Asia/Tashkent
  • Кобул давлати ва Толибонлар музокара столидаги ўз таклифларини маълум қилишди

Қатарда Афғонистон ҳукумати ва Толибонлар ўртасидаги музокаралар жараёни ва Толибон томонидан Кобул давлатига тақдим этилган мавзулар рўйхати 20 моддадан иборат эканлиги маълум этилди.

Тасним ахборот агентлигинг хабар қилишича,  мазкур рўйхатга асосан Толибон томонидан  Афғонистон келажаги учун таклиф қилинган сиёсий тизим- " исломий тузум" бўлиб улар  "республика" ва "демократик" қўшимчасиз давлат тизимини такиш этишни истайдилар.

Бу гуруҳ шунингдек " ислом уламолари миллий кенгаши" ни ташкил этишни истамоқда ва  таклиф қилган  таълим тизими ҳам " ислом таълими" дея номлашни талаб қилмоқда.

Толибонлар эркаклар ва аёлларнинг ҳуқуқлари, бурчлари ва эркинликлари исломий матнлар ва қонунлар доирасида белгилланишини талаб қилишган.

Бу гуруҳ  ОАВ ва матбуот эркинлиги тўғирисида ҳам ОАВ эркинлиги ва фоалиятлари чегаралари исломий буйруқларга мувофиқ белгилланиши кераклигини таъкидлаган.

Афғонистон давлати ҳам  ўз таклифларини билдирган. Улардан энг муҳим  ва асосийси армия ва полицияя каби ташкилотлар билан бир қаторда амалдаги Афғонистон конституцияси билан бирга отакесим ўрнатиш ва " ислом республикаси" тизимини сақлаб қолишидир.

Бундан олдин  Кобул давлатининг музокарчи гуруҳи аъзоси Амин Аҳмадий  Дохадаги АҚШ ва Толибон келишуви  музокаралар учун асос сифатида қабул қилинган  4 та тамойиллардан бири экркинлиги фош қилган эди.

 

Ёрлиқ