АҚШнинг "Pfizer" вакцинаси билан эмланган 4 кўнгилли фалажликка чалинган
(last modified Tue, 15 Dec 2020 08:43:21 GMT )
декабр 15, 2020 13:43 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг

АҚШдаги озиқ-овқат ва фармацевтика идораси, Pfizer -коронавирусга қарши вакцинаси синовида қатнашган 4 нафар кўнгилли фалаж бўлганлигини эълон қилди.

АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика  ташкилоти шунингдек, Pfizer -коронавирусга қарши вакцинасини синовдан ўтказишда қатнашган 4 нафар кўнгилли вакцина билан эмланганидан сўнг юзнинг вақтинчалик фалажига чалинган.

АҚШнинг ушбу идораси ушбу хабарни эълон қилиши билан, коронавирусга қарши  Pfizer вакцинаси жамоатчиликка етказилганидан олдин унинг ножўя таъсирларини бартараф этиш кераклиги ҳақида огоҳлантриди.

Бундан олдин Британиянинг соғлиқни сақлаш тармоғи коронавирсга қарши вакцинасини қабул қилиш турли хил аллергияга чалинган одамга турли асоратларни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.

Кеча АҚШ президенти  Твиттер саҳифасида  АҚШ фуқароларини коронавирусга қарши вакцина билан эмлаш жараёнини бошланганини хабар қилиб, вакцинани биринчи бўлиб  даволаш ходимлари олади дея қўшимча қилди.

Ҳисоболар эса  АҚШнинг турли штатларида коронавирусга қарши 3 миллион доза вакцинани тарқатилганидан далолат бермоқда..

worldometer  сайтининг хабар қилишича, АҚШда  ҳозиргача 16 миллион 942 минг 98 кишида коронавирус аниқланган ва улардан 308 минг 91 киши ҳам вафотэтган.

Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.