Хакерлар бу марта АҚШ Ички хавфсизлик вазирлигига ҳужум қилди
-
Хакерлар бу марта АҚШ Ички хавфсизлик вазирлигига ҳужум қилди
АҚШ расмийлари мамлакат Ички хавфсизлик вазирлигига қилинган киберҳужум ҳақида хабар тарқатишди.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ давлат расмийлари кеча мамлакат миллий хавфсизлик вазирлигининг ички алоқа тизимига киберҳужум уюштирилгани ҳақида хабар тарқатишди.
Хабарга биноан, хакерлар Россия ҳукумати учун ишлашиши мумкин. АҚШ Ички хафсизлик вазирлиги чегара хавфсизлиги, киберҳужм хавфсизлиги, шунингдек коронавирусга қарши вакцинани тарқатиш учун жавобгар ҳисобланади.
АҚШ давлати якшганба куни ҳам ОАВда АҚШ Молия ва савдо вазирлигинг веб-сайтларини нишонга олган хорижий ҳукуматнинг киберҳужуми тўғрисида хабар тарқатганидан сўнг, шай ҳолатга келтирилган.
Washington Post кечанги мақоласида АҚШ Молия вазирлигига қарши амалга оширилган киберҳужум огртида Россиядан бўлган хакерлар турганини даъво қилди.
Аммо Кремль давлати наттоғи Россиянинг АҚШ Молия вазирлигига уюштирилган киберҳужумларда роли йўқлигига тўхталиб, Вашингтон давлати Москвага қарши айбловларни тўхтатиши керак деб эълон этди.