Арманистонга қарши ҳужум қилинганида, Россия ҳарбий аралашувининг эҳтимоли бор
(last modified Tue, 29 Dec 2020 11:48:55 GMT )
декабр 29, 2020 16:48 Asia/Tashkent
  • Арманистонга қарши ҳужум қилинганида, Россия ҳарбий аралашувининг эҳтимоли бор
    Арманистонга қарши ҳужум қилинганида, Россия ҳарбий аралашувининг эҳтимоли бор

Арманистон Бош вазири мамлакатда чет эл томонидан ҳужум қилинганида Россия ҳарбий аралашувининг мумкинлигини истисно қилмади.

Шафақно ахборот агентлигининг хабар қилишича, Арманистон Бош вазири Николь Пашинян  Озарбойжон республикаси билан чегарада жойлашган Сиюник вилояти таҳдид остидадир ва бум минтақага қарши ҳужум бошланганида нафақат арман кучлари балки Россия қўшинлари ҳам аралашишади деб изоҳлади.

Арманистон бош вазири сўзлари  Туркия ва Озарбойжон республикасининг иддаоларидан кейин янграмоқда. Бу икки давлат  Тоғли Қорабоғда Арманистон томонидан оташкесимни бузилгани ва  6 нафа арман кучларини Озарбойжон республикаси ҳарбийларига ҳужум қилганини даъво қилганди.

Арманистон ҳукумати бу даъволарни ҳардоим рад эиб,  Боку  минтақада кескинлик яратиш мақсадида бу иддаоларни тарқатмоқда деб эълон қилган.

10 чи ноябрь куни Тоғли Қорабоғда оташкесим ўрнатиш ва тинчлик яратиш учун Озарбойжон республикаси президенти, Арманистон бош вазир ва Россия президенти  Тоғли Қорабоғ тинчлик битимини имзоладилар. Келишувга биноан, Арманистон давлати Озарбойжон республикасининг босиб олинган ҳудуларни тарк этишга мажбур бўлди ва бу ҳудудлар Боку давлатига ўтди.