декабр 30, 2020 13:28 Asia/Tashkent
  • Сўнгги бир йил ичида Афғонистонда  18000 дан ортиқ террорилик ҳодиса юз берган
    Сўнгги бир йил ичида Афғонистонда 18000 дан ортиқ террорилик ҳодиса юз берган

Афғнистон миллий хавфсизлик идоарси бошлиғи бир йил ичида мамлакатда 18 минг 200 та террорчилик ҳужумлар ва портлашларни қайлд этилганини маълум этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  Афғонистон сенатининг очиқ мажлисида Аҳмадзиё  Сирож  сўзлаган нутқида,  ўтган йил давомида  давлат марказлари, шаҳарлар  марказларига қарши ҳужумлар, терактлар ва портлашлар юз берган ва уларнинг барчаси Толибон гуруҳи томонидан уюштирилган деб изоҳлади.
Афғонистон миллий хавфсизлик идораси раиси  бу ҳужумларнинг ўта озгина қисмини ИШИД террорчи гуруҳи томонидан амалга оширилганига тўхталиб,  террорчилик ҳужумлар ва портлашлар билан боғлиқ 3 минг 600 нафарни қўлга олингани ва улардан 270  таси мақсадли суиқасдларда қатнашганини қўшимча қилди.

Афғонистон  миллий хавфсизлик раиси ўз сўзларида  ушбу ҳужумларда тинч аҳолининг талофати зиёд бўлган таъкидлади.

Афғонистон ички ишлар вазири Муҳаммадмасъуд Андаробий эса  Толибон мақсадли терактларда қатнашмоқда ва улар   кўпроқ ҳудудларни босиб олиш ва сиёсий тизимнинг самарасизлиги тўғрисида халқ орасида норозиликларни келтириб чиқариш орқали давлатга босим ўтказишга уриниб, шу тарзда тинчлик музокараларда кўпроқ имтиёз олишга ҳаракат қилишмоқда деб эълон этди.

Ёрлиқ