Трамп ҳукумати: Хитой Афғонистондаги АҚШ қўшинларига ҳужум қиладиган жангариларни ҳимоя қилмоқда
(last modified Thu, 31 Dec 2020 11:51:37 GMT )
декабр 31, 2020 16:51 Asia/Tashkent
  • АҚШ: Хитой Афғонистондаги АҚШ қўшинларига ҳужум қиладиган жангариларни ҳимоя қилмоқда?
    АҚШ: Хитой Афғонистондаги АҚШ қўшинларига ҳужум қиладиган жангариларни ҳимоя қилмоқда?

АҚШ давлатининг икки нафар юқори лавозимли расмийлари Оқ уйни Хитой ҳукуматини Афғонистондаги АҚШ қўшинларига ҳужум қилишлари учун бу мамлактадаги жангариларини ҳомийлик қилишда айблагани маълум этдилар.

Axios веб сайти бугун АҚШ давлати икки мулозими сўзларига таяниб, Трамп ҳукумати  Хитой Афғонистондаги жангариларни АҚШ қўшинларига ҳужум қилишлари учун молиявий қўллаб- қувватлаётганини даъво қиладиган тасдиқланмаган хабарлар тарқатган деб қўшимча қилди.

АҚШ давлат расмийларига кўра,   классификациядан чиқарилиши кутилаётган хабарни  Оқ уй миллий хавфсизлик маслаҳачиси Роберт О-Браян 17 декабрь куни Трампга етказган.

Веб-сайтнинг хабар қилишича, АҚШнинг турли органлардаги расмийлари  дастблаки ҳисоботларни баҳолаш, текшириш ва уни тасдиқлашга уринишмоқда.

Axius вкеб сайти шунингдек  бу манба баёниясида Хитой томонидан молиявий тарғиблар вақти маълум эмас, аммо  АҚШнинг Толибон билан   2020 йил февраль ойи охиридаги келишувдан сўнг содир бўлганини айтишган.

Вашингтондаги Хитой элчихонаси бу борада изоҳ беришдан бош тортган ва ҳозиргача  бу масала хусусида АҚШ конгресс аъзолари ва ёки АҚШда сайланган янги президент Жо Байден гуруҳи хабар қилингани маълум эмас.

 

Ёрлиқ