Трамп АҚШ сайловларида сохтакорликка йўл қўйилган деган иддаоларини такрорламоқда
АҚШ президенти ўзининг яқинда бўлиб ўтган президентлик сайловлардаги фирибгарликлар ва сохтакорлик ҳақидаги айбовларини такрорлади ва сайлов натижаларини ноқонуний деб атади.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Дональд Трамп твиттердаги мурожаатида, 2020 йил ноябрида бўлиб ўтган АҚШ президентлик сайловларида кенг- тарқатган коррупцияни муҳокама қилишдан олдин штат қонун чиқарувчилари овоз бериш жараёни, қоидалари ва қоидаларидаги катта ўзгаришларига қарши ҳеч қандай чора кўрмаганлар деб иддао қилди.
Трамп ўз сўзларида, мамлакатнинг барча штатларида АҚШ сайловлари қонуний ва конституциявий эмас, миллионлаб қалбакилаштирилган, ёки ўзгартиришлар бюллетенлар, ҳатто кўриб чиқилмаган деб иддао қилди.
АҚШ президенти шунингдек, Висконсин штатида сайловчиларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилмаслик яқинда ўтказилган президент сайловларини беккор этилган деб даъво қилди.
АҚШнинг 2020 йил 3- ноябрдаги президентлик сайловлари натижалари тасдиқлаши ва Жо Байденнинг ғалабасини эълон қилинишга қарамай, Трамп сайловларда сохтакорликка йўл қўйлгани ва сайлов натижаларини ўзгартириши ҳақидаги даъволарини давом эттирмоқда.
Шу билан бирга АҚШда ҳокимиятни сайланган ҳукуматга ўтказиш жараёни анча олдин бошланган ва президент инаугурацияси 2021 йил 20 январга белгилланган.