Трамп тарафдорлари Капитолий яқинида бомба қўйишгани айтилади
Вашингтон прокуратураси ижроий директори, ўз сўзларида Трамп тарафдорларининг Конгресс биносига уюштирган ҳужуми жараёнида шаҳарда бомба ўрнатилгани ҳақида хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Вашингтон прокуратураси ижроий раҳбари Майк Шарвин АҚШдаги ўтган тартибсизликлар ва Трамп тарафдорларини Капитолий биносига бостириб кирганига тўхталиб, Трамп тарафдорларини Конгресс олдидаги митинглар жараёнида Вашингтоннинг демократик ва республикачилар партияси идораси яқинида бомба ўрнатилганини қўшимча қилди.
У ўз сўзларида ушбу бомбалар портловчи моддалар ва таймерларга эга бўлганини айтди.
Майкл Шарвин шунингдек бомба ўрнатган шахслар албатта қўлга олиниб жазоланилади де эълон қилди.
Вашиннгтон шаҳри прокуратураси раҳбари шаҳарда бомба ўрнатганларнинг кимлигини ошкор қилишга ёрдам берган шахсларга 50 минг доллалик совға тайинланганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Трамп тарафдорларининг АҚШ Конгресси биносига бостибирб киргани, АҚШ қонун чиқарувчилари ва сенаторларини уни муддатдан олдин ўз лазозимидан четлаштириш қарорига келишига сабаб бўлди.
Трамп тарафдорлари ўтган чоршанба кечаси Капитолий биносига ҳужум қилишди ва бу ҳужумда камида 6 киши улар жумласидан бир нафар полиция зобити ҳалок бўлди ва 10 полиция ходими жароҳатланди.