Москва : АҚШнинг Эронга қарши даъволари асоссиздир
Россия ТИВ-и АҚШ давлат котибининг Эрон ислом жумҳуриятига қарши сўнгги айбловлари ва даъволари асоссиздир деб таъкидлади.
Спутник ахборот агентлигинг хабар қилишича, бугун Россия Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёниясида, АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Эрон ва Ал-қоида террорчи гуруҳи ўртасида алоқалар бор деган иддаоларини асоссиз деб эълон қилди.
Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф ҳам АҚШ ташқи ишлар вазирининг Эрон давлати Ал-қоида террорчилик гуруҳи билан алоқададир деган нафатдаги иддаоларига кўрсатган аксиламалида, 11 сентябрь ҳужумларини амалга оширган террорчиларнинг барчаси Яқин Шарқдаги /Ғарбий Осиё/ Майк Помпоенинг севимли мамлакатидан бўлгагн деб изоҳлади.
Помпео кеча ҳам асоссиз ва ёлғон иддаоларида Эрон мамлакатини Ал-қоида террорчилик гуруҳини қўллаб -қувватлашда айблаб, Ал-Қоиданинг кўплаб баъзолари Эрондан бошпана топишган деб даъво қилди
2001 йилнинг 11 сентбябрида АҚШнинг Нью-Йорк ва Вашингтон шаҳарларига қилинган ҳужумларда 3000 киши ҳалок бўлиб 6000 нафардан ортиқроқ жароҳатланганди.
11 сентябрь ҳодисасининг бир неча ойидан кейин АҚШ Конгрессиннинг тадқиқот хизмати тарқатган маълумотларида, 11 сентябрь ҳужумларини уюштирган ва самолётларни олиб қочган 19 нафардан 15 нафари Арабистон фуқаролари, 2 нафари БАА фуқаролари бўлган ва улар ушбу икки мамлакат расмийлари билан алоқада бўли турган ва бу режимлар ҳам уларни қўллаб -қувватлашгагн деб эълон этганди.